"Суонси Сити" "Эвертон"нинг Гилфи Сигурдссон трансфери бўйича таклифини рад этди. ESPN хабарига кўра, мерсисайдликлар 27 ёшли футболчи учун 27 миллион фунт таклиф қилган, аммо "оққушар" бу таклифни рад этишди.
Ўтган йили "Суонси" "Тоттенҳем"дан ярим ҳимоячини сотиб олган ва тўрт йиллик шартнома имзолаганди.
Олдинроқ "шпорлар" ҳам футболчини қайтариб олишни режалаштираётганди.
Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи АПЛда барча ўйинда майдонга тушиб, 9 гол ва 13 голлик узатма берган.


