Биринчи лиганинг 13-турида «Сурхон» - «Андижон» ўйини пайтида юз берган оммавий муштлашув туфайли ҳар иккала жамоа жазога тортилди.
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида юз берган тўполондан сўнг, бош ҳакам ҳар иккала жамоадан 4тадан футболчини майдондан четлатган эди.
Воқеа тафсилотларини ўрганиб чиққан ПФЛ «Сурхон» футболчилари - Т. Мамадалиев, Н. Нормурадов, С. Шомурадов ва А. Абдурахмановни, шунингдек «Андижон» вакиллари И. Отаханов, А. Ходжаев, С.Асқаралиев, Ф, Бекмуратовни тўрт ўйинга дисквалификация қилди. Жамоалар эса катта миқдорда жаримага тортилди.
Агар бу ҳолат яна бир марта такрорланадиган бўлса, жамоа раҳбарияти ҳам қаттиқ жазоланиши ҳақида огоҳлантирилди.


