Мадридликлар янги ҳужумчи қидиришмоқда. Улар ёзда марказий ҳужумчи ўрнини янада мустаҳкамлаш ниятида. AS маълумотига кўра, мадридликлар қизиқиш доирасида Жейми Варди (Лестер), Харри Кейн (Тоттенхэм), Ромелу Лукаку (Эвертон), Роберт Левандовский (Бавария) ва Эдисон Кавани (ПСЖ)лар бор. Жейми Вардининг эса шартномасида 39 млн тавон пули эвазига қўйиб юборилиши ҳақидаги банд борлиги аввалроқ маълум қилинган.
29 ёшли Варди АПЛда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урган ҳамда 6 та голли узатма амалга оширган.
Жейми бугунга қадар «Стоксбридж Парк Стритс», «Галифакс Таун» и «Флитвуд Таун» клубларида ҳам фаолият юритган.
Англия терма жамоасида 5 ўйинда майдонга тушиб, 1 бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришган.