Молдова ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлиқ беллашуви томошабинларсиз ўтказилади.
“Учрашув бўм-бўш трибуналарда ўтказилади”, - деб ёзилади Молдова ҳукуматининг ТАСС нашрига берган хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Молдова - Россия ўйини 31 март куни Кишинёв шаҳрида бўлиб ўтади.
Молдова соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда COVID-19 - коронавирусини тарқалишини олдини олиш мақсадида барча спорт мусобақалари ҳамда оммавий тадбирларни бекор қилган эди.