Хабарингиз бор “Валенсия” Чемпионлар лигасининг 1/8 финал дастлабки баҳсида Италияда “Аталанта”га 4:1 ҳисобида ютқазиб қўйган эди.
Кеча ушбу жамоалар Испанияда жавоб беллашувида майдонга тушишди. Афсуски, “кўршапалаклар” вазиятни ўнглаш имкониятидан фойдалана олишмади. Иккинчи ўйинда 3:4 ҳисобида имкониятни бой берган “Валенсия” ўз юришини нимчорак финалдаёқ якунлашга мажбур бўлди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин: