Кеча УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб учрашувлари доирасида “РБ Лейпциг” ва “Тоттенхэм” жамоалари баҳси ҳам бўлиб ўтди.
Германияда кечган ўйин 3:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, ушбу жамоаларнинг Лондондаги тўқнашувида ҳам немис клуби (1:0) зафар қучган эди.
Умумий ҳисобда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган “РБ Лейпциг” ишончли тарзда чорак финалга йўлланмани қўлга киритди.
{game}3236267{/game}