Златандан ташқари клуб спорт директори Паоло Мальдинининг келажаги ҳам сўроқ остида. Бунга "россонерилар" раҳбариятидаги ўзгаришлар сабаб бўлмоқда. Яқиндагина жамоадан кетган клуб расмийси Звонимир Бобан ва Мальдини швециялик футболчининг "Милан"га қайтишида асосий ролни ўйнашган эди.
Маълумот учун, 38 ёшли ҳужумчи миланликлар сафига келиб қўшилгач, барча мусобақаларда 10 та беллашувда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлган.