Римнинг "Рома" клуби ҳужумчиси Эдин Жеко кейинги фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин дея маълумот тарқатди Football Italia.
Манбанинг айтишига қараганда, Жекога Фабио Каннаворо бош мураббийлик қилаётган "Тяньцзинь Сунцзян" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Босниялик футболчининг трансфер суммаси 30 миллион еврода баҳоланмоқда, клуб эса Жеко учун йилига 15 миллион евро тўламоқчи.
