"Реал" дарвозасини "Барселона" тарбияланувчиси қўриқлаши мумкин

"Реал" дарвозасини "Барселона" тарбияланувчиси қўриқлаши мумкин

У Куртуага ўринбосар бўлиши айтилмоқда.

Мадриднинг "Реал" клуби "Аякс" дарвозабони Андре Онанани ўз сафиша қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” 23 ёшли камерунлик футболчини келажакда асосий таркиб дарвозабонига айлантирмоқчи. Айтиш керакки ҳозирда “Реал”нинг асосий посбони ҳисобланган Тибо Куртуа тез-тез танқидларга учраб туради.

Маълумот учун,  Онана асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум “Аякс” сафида 22 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 18 та гол ўтказиб юборди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Янгиликка алоқадор:
    Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

    МУСОБАҚАЛАР

    Тавсия қиламиз

    Facebook'даги саҳифамиз