Бразилиянинг ғалабсиз ўйинлар серияси барҳам топди

Бразилиянинг ғалабсиз ўйинлар серияси барҳам топди

Бразилиянинг ғалабсиз ўйинлар серияси барҳам топди

Бразилия терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

БААдаги "Муҳаммад бин Зайед" стадионида кечган учрашувда "пентакампеонлар" 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Голларга Лукас Пакета, Филиппе Коутиньо ва Данилолар муаллифлик қилишди.

Шу тариқа бразилияликлар ўзларининг 5 ўйинлик ғалабасиз серияларига барҳам беришди. Улар бундан олдин Аргентина (0:1) ва Перуга (0:1) имкониятни бой беришган ва Колумбия (2:2), Сенегал (1:1) ҳамда Нигерия (1:1) билан дуранг ўйнашган эди.

Бразилия – Жанубий Корея 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 9 Лукас Пакета, 2:0 – 36 Коутиньо, 3:0 – 60 Данило.

Бразилия – Алиссон, Лоди (Эмерсон, 88), Данило, Маркиньос, Милитао, Коутиньо, Фабиньо, Лукас Пакета (Фирмино, 84), Артур (Дуглас Луис, 80), Ришарлисон, Габриэл Жезус (Родриго, 88).

Жанубий Корея – Чжо Хен У, Ким Мин Чжэ, Ким Ен Гвон, Ким Чжин Су, Ким Мун Хван, Чжон У Ен, Чжу Се Чжон (Хван Ин Бом, 88), Ли Чжэ Сон (Квон Чхан Хун, 76), Сон Хён Мин, Хван Хи Чхан (На Сан Хо, 65), Хван Ий Чжо.

Огоҳлантириш: Хван Хи Чхан (34).

Янгиликка алоқадор:
    Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

    МУСОБАҚАЛАР

    Тавсия қиламиз

    Facebook'даги саҳифамиз