Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

# Жамоа Ў О
1 Ювентус 20 56
2 Наполи 20 47
3 Интер 20 40
4 Милан 20 34
5 Рома 20 33
6 Лацио 20 32
7 Аталанта 20 31
8 Сампдория 20 30
9 Сассуоло 21 29
10 Парма 20 28
11 Фиорентина 20 27
12 Торино 20 27
13 Кальяри 21 21
14 Женоа 20 20
15 Удинезе 20 18
16 СПАЛ 20 18
17 Эмполи 20 17
18 Болонья 20 14
19 Кьево 20 11
20 Фрозиноне 20 10

Фотолавҳалар

Иқтибос

Агар футболда пул ҳамма нарсани ҳал қилганида – БАА Жаҳон Кубогини ютган бўларди (Казимеж Горски, Польша терма жамоаси бош мураббийи)

Твиттерда кузатинг

@offsayd_uz

Facebook'даги саҳифамиз

"Сурхон" устози "Навбаҳор" билан ўйинда қайд этилган натижа борасида қандай фикрда?

"Сурхон" устози "Навбаҳор" билан ўйинда қайд этилган натижа борасида қандай фикрда?

Владимир Андреевнинг ўйиндан кейинги фикрлари

Суперлига 22-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Навбаҳор” (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Владимир Андреев ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди. Бу ҳақда "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати хабар берди.

- Ўйин тенг курашлар остида кечди. Бизда ҳам, меҳмонларда ҳам голли вазиятлар юзага келди. Лекин футболчилар улардан самарали тарзда фойдалана олишмади. Қайси жамоа биринчи бўлиб тўп киритса, ғалаба қозониши мумкин эди. Бироқ шогирдларим юзага келган вазиятлардан унумли тарзда фойдалана олишмади.

- Ҳимоячи Азамат Исроиловни нима учун биринчи бўлимдаёқ алиштирдингиз?

- Мавсум якунида таркиб борасида муаммолар юзага келади. Сафимизда жароҳат олган футболчилар бор эди ва уларни даволашга ҳаракат қилдик. Азамат Исроилов ҳам жароҳати сабабли, машғулотларда тўлақонли иштирок эта олмади ва жисмоний жиҳатдан бугунги ўйинга тайёр эмасди. Шу боис, Исроиловни эртароқ алиштиришга қарор қилдик.

- Қайд этилган дуранг натижани ҳаққоний деб ҳисоблайсизми?

- Таъкидлаганимдек, ким биринчи гол урса, ўша жамоа зафар қучиши мумкин эди. Шогирдларимда ҳам, “Навбаҳор”да ҳам вазиятлар бўлди ва ундан футболчилар унумли тарзда фойдалана олишмади. Демак, бундан келиб чиқадики, дуранг – ҳаққоний натижа.

Янгиликка алоқадор:
    Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

    Сўнгги янгиликлар