Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

# Жамоа Ў О
1 Ювентус 20 56
2 Наполи 20 47
3 Интер 20 40
4 Милан 20 34
5 Рома 20 33
6 Лацио 20 32
7 Аталанта 20 31
8 Сампдория 20 30
9 Сассуоло 21 29
10 Парма 20 28
11 Фиорентина 20 27
12 Торино 20 27
13 Кальяри 21 21
14 Женоа 20 20
15 Удинезе 20 18
16 СПАЛ 20 18
17 Эмполи 20 17
18 Болонья 20 14
19 Кьево 20 11
20 Фрозиноне 20 10

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — хатолар ўйини. Ким кам хато қилса — ўша ютади (Йохан Кройфф)

Твиттерда кузатинг

@offsayd_uz

Facebook'даги саҳифамиз

Андрей Канчельскис

Андрей Канчельскис "Сурхон" билан ўйинда қайд этилган дурангга изоҳ берди

Андрей Канчельскис "Сурхон" билан ўйинда қайд этилган дурангга изоҳ берди

Андрей Канчельскис Термиздаги натижа адолатли деб ҳисоблайди

Суперлига 22-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Навбаҳор” (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Учрашув жуда қийин кечди. Боиси, Термизда ўйнаш осон эмас. Ҳаттоки, “Пахтакор” ҳам бу ерда дурангга эришган. Шундай бўлса-да, биз Термизга очко олиш учун эмас, ғалаба қозониш ниятида ташриф буюргандик. Аммо бу футбол.

Тўғри, учрашувнинг биринчи бўлимида мезбонлар кўпроқ ташаббусга эга бўлишди. Лекин дуранг натижа менимча, ҳаққоний бўлди.

“Сурхон” каби жамоамизни ҳам қўлга киритилган бир очко унчалик қониқтирмайди. Боиси, ушбу турда “Сўғдиёна” ғалаба қозонди. Бироқ, мағлубиятга учрагандан кўра, дурангни ҳам ижобий натижа деса бўлади.

Майдон сифати яхши ва футболчилар бундан-да яхшироқ тўп тепишлари мумкин эди. Аммо ҳар икки жамоа аъзоларига намойиш этган ўйинлари учун миннатдорчилик билдираман. Чунки ҳеч ким жароҳат олмади ҳамда жамоалар учун барчаси ижобий тарзда якунланди.

- Жаҳонгир Меҳмонов бошланғич таркибдан жой олмади ва сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди. Буни нима билан изоҳлайсиз?

- Бизда жамоа бор ҳамда бошланғич таркибни деярли ўзгартирмаймиз. Ғиёсжон Комилов бугун яхши ўйин намойиш этди. Жаҳонгир Меҳмонов эса ҳозирча захирадан майдонга тушяпти ва баҳсларга жиддий тайёргарлик кўряпти. Ҳозирча бу ҳақда бирор нарса дея олмайман. Меҳмонов учун кейинчалик барчаси ижобий тарзда якунланиши ҳамда у бошланғич таркибда ўйнаши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Янгиликка алоқадор:
    Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

    Сўнгги янгиликлар