"Бавария" клуби ҳимоячиси Никлас Зюленинг жароҳати кутилганидан жиддий бўлиб чиқди.
Мюнхенликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра 24 ёшли футболчининг чап оёқ тиззаси жиддий шикастланган. Ҳозирча унинг қачон майдонга қайтиши маълум қилинмаяпти. Амммо, бу тоифадаги жароҳатларни соғайиши учун тахминан 6 ҳафта талаб этилади.
Маълумот учун, Зюле жорий мавсум “Бавария” сафида жами 12 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

