ПСЖ форварди Эдинсон Кавани АҚШнинг “Интер Майами” клубига ўтишни истамади.
L’Equipe нашри тарқатган хабарга қараганда Дэвид Бекхэмга тегишли бўлган ушбу жамоа вакиллари бу масалада уругвайлик футболчи билан алоқага чиқишган, аммо у яқин орада МЛСга бориш нияти йўқлигини билдирган.
Айтиш керакки, 32 ёшли Каванига Европанинг гранд клублари қизиқмоқда ва шу боис у фаолиятини кўҳна қитъада давом эттиришни режалаштирган.
Маълумот учун, Кавани ПСЖ сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 283та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 195 та гол уришга эришди. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ниҳоясига етади.

