Эртага ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Яман учрашуви бўлиб ўтади. Бугун ушбу баҳс олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда меҳмонлар устози Сами Ҳасан Ал Наш ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
– Эртанги беллашув жуда муҳим. Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари кўз ўнгида ўйнайди. Яхши ўйин кўрсатишга интиламиз ҳудди аввалги 2 та ўйиндаги каби.
Ҳозирги кунда таркибимиз аралаш. Ёшлар ҳам катталар ҳам бор. Эртага сиз аралаш таркибни кўришингиз мумкин.
– Ўзбекистон терма жамоа Осиёнинг етакчи жамоаси. Тўғри охирги пайтда натижаси пасайган бўлиши мумкин. Лекин биз учун ҳали ҳам етакчи жамоадир.
– Эртанги 6йинда 2 жамоанинг имконияти бир хил. Гуруҳимизда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони фаворит. Лекин биз уйда 3 та ўйин тказамиз. Шуларда галаба қозониб имкониятимизни яхшилашга уринамиз.
– Сиёсий сабаб биз Саудияда ўйинлар ўтказяпмиз. У ерда биз ўзимизни ўз уйиниздек ҳис қиляпмиз.
– Ўзбекистонда бир неча кучли футболчилар бор. Техник ва тактик жиҳатдан кучли. Элдор Шомуродов анча кучли. Биз эртанги учрашувда унга қарши тактик чоралар кўришга ҳаракат қиламиз.


