ББС журналисти Гилем Балаге "Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлнинг клубни тарк этиш ниятида эканлиги ҳақида гапириб ўтди.
"Мадридда Гаретни жонидан ўтказиб юборишмоқда. У клубга келган кунидан бери ўзини бахтли ҳис қилмаган.
Бэйл яхши формада бўлган вақтларда ҳам уни асосий таркибга киритишмаган ўйинлари бўлган. У бундай давом эта олмайди.
Зидан келган вақтда унга Хитойдан яхши таклиф бўлди, бироқ тушунарсиз сабаблар билан уни қўйиб юборишмади," - BBC Балаге сўзларидан иқтибос келтирмоқда.


