"Челси" ҳужумчиси Тэмми Абрахам "Тоттенхэм" форварди Харри Кейн борасида фикрини билдирди.
"Мен Кейнни дунёнинг энг яхши ҳужумчиси деб ҳисоблайман. 2 кун олдин Баркли билан гаплашгандик ва мен унга хеч қачон Кейндек ҳужумчини кўрмаганимни айтгандим.
Жарима майдони ичидаги 10 имкониятнинг 9 тасини ижобий ҳал қила олади. Умид қиламанки, ундан кўп нарсани ўрганиб оламан," - деди Абрахам.


