Ўзбекистон миллий терма жамоасининг охирги учрашувлардаги натижаси ва ўйин услуби кўпчиликни ҳавотирга туширди. Бунинг натижасида Эктор Купернинг эгаллаб турган курсиси қимирлаб қолганди.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, кўплаб мунозаралардан сўнг аргентиналик мутахассис лавозимидан бўшатилган. Унинг ўрнига "Бунёдкор" клуби устози Вадим Абрамов тайинланиши кутилмоқда. Бу борада Абрамов ЎФА раҳбарияти билан музокара ҳам ўтказган.
Яқин кунларда Купернинг кетиши ва Абрамовнинг миллий жамоамизга тайинланиши мумкин. Фақат Вадим Абрамов "қалдирғочлар" бошқарувидан кетадими ёки бир вақтнинг ўзида яна "иккита қуён"ни бошқарадими, деган савол сўроқ остида.


