"Барселона"нинг "Истанбул" клубида ижарада ўйнаётган футболчиси Арда Туран қўшиқчи Бекайга ва унинг қиз ўртоғига ҳужум қилганлиги бўйича суд қарор қабул қилди.
Туранга икки моддадан иборат бўлган айблов қўйилиб, 2 йил-у 8 ойлик қамоқ жазосига 5 йил синов муддати билан жазо тайинланди.
Уни қуролдан ўқ узганликда ва калтаклашда айбдор деб топишди.
Бу воқеа 2018 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган ва Туранга қарши жиноий иш очилган эди.


