"Навбаҳор" клуби раҳбарлик лавозимида истеъфо юз берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, “Навбаҳор” ПФК директори Бахтиёр Мелиевич Бобоев ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Бобоев "Навбаҳор" клубига келишидан аввал "Бунёдкор" жамоасига раҳбарлик қилганди.


