"Реал" Мадрид клуби бугун ўзининг бразилиялик янги футболчиси Эдер Милитаони оммага таништирди.
Қизиғи, матбуот анжумани пайтида Милитаонинг боши оғриб қолди, ўзини ёмон ҳис қила бошлагач у ерни тарк этди.
Маълумот учун, Милитаонинг трансфери “қироллик клуби”га 50 млн еврога тушди. Унинг ўзи эса мадридликлар билан 2025 йилга қадар шартнома имзолади.


