“Локомотив” ҳимоячиси Хуршид Мухторов мавсумнинг иккинчи ярмини бошқа жамоада ўтказадиган бўлди. Клуб раҳбарияти Мухторовни ижара асосида “Олмалиқ”қа беришни лозим топди., деб хабар бермоқда клуб расмий сайти.
Хуршид Мухторов биринчи даврада кўп ҳам ўйин амалиётига эга бўлмади. У асосан “Локо” ўринбосарлари сафида тўп тепди. Олий лигада эса фақат битта учрашувда иштирок этди. “Сўғдиёна” билан кечган ўйинда майдонга тушган Мухторов 90 дақиқа ҳаракат қилишга муваффақ бўлди.


