Маълумки, «Навбаҳор» жамоасида яна бош мураббий ўзгарди. Куни кеча россиялик мутахассис Андрей Канчельскис кетма-кет тўртта дурангдан кейин истеъфога чиқарилганди. 12-тур доирасидаги «Навбаҳор» - «Бухоро» ўртасидаги учрашувни эса у томошабин сифатида кузатганди.
Унинг ўрнини эса мухлисларимизга яхши таниш бўлган, «Пахтакор»нинг собиқ мураббийи сербиялик Деян Журжевич эгаллаши маълум бўлди. У аллақачон Наманганга етиб келган.
Бугун соат 14.00 да «Навбаҳор» клубида айнан шу масала бўйича йиғилиш бошланади ва унда Журжевич расман бош мураббий этиб тайинланади.

