Bildнинг хабар беришича, "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Марио Гётцени "Тоттенҳем" клуби ўзсафига қўшиб олиш истагида.
"Шпорлар" устози Маурисио Почеттино Гётцени ўз шогирдлари сафида кўрмоқчи ва клуб раҳбариятидан Германия терма жамоаси аъзосини сотиб олишни талаб қилмоқда. Шунингдек, Гётцени ўз сафига қўшиб олиш бўйича Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳам "Бавария"га таклиф жўнатган.


