Француз клуби расмий сайти тарқатган хабарга кўра, мазкур трансфер мадридликларга 45 млн еврога тушган. Бу кўрсаткич турни бонуслар ҳисобига яна 5 млнга кўпайиши ҳам мумкин.
Маълумот учун, 23 ёшли ҳимоячи якунига етган мавсумда "Лион" сафида 44 баҳсда иштирок этди ва 3 та тўп киритиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.


