"Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда "МЮ" расмий сайти хабар бермоқда.
Футболчи 4 йиллик шартномага имзо чекди. Ҳамкорлик муваффақиятли чиқса, у яна бир йилга узайтирилиши мумкин.
Ўтган мавсумда Мхитарян "Боруссия" Дортмунд сафида 31 ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урди ва 18та голли узатмани амалга оширди.


