Coca-Cola Суперлига. "Насаф" ўз уйида амалдаги чемпионга енгилди
Coca-Cola Суперлига. "Насаф" ўз уйида амалдаги чемпионга енгилди
Ҳозиргина Coca-Cola Суперлига 10-туридан ўрин олган "Насаф" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Қарши шаҳрида кечган учрашувда қаршиликлар минимал ҳисобда рақибга мағлуб бўлишди. Беллашувдаги ягона гол 21-дақиқада Темурхўжа Абдуҳолиқов томонидан киритилди.