"Брайтон" клуби ўзининг расмий сайтида Грэм Поттерни жамоанинг янги бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида эълон қилди.
Юқоридаги манбаага кўра 44 ёшли англиялик мутахассис АПЛ клуби билан 4 йиллик шартнома имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Крис Хьютон “Брайтон” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган эди.
Маълумот учун, Поттер фаолияти давомида "Эстерсунд" ва "Суонси" каби жамоаларни бошқарган.

