"Лион" президенти Жан-Мишел Оласа франциялик ярим ҳимоячи Ҳатем Бен Арфага қизиқиш билдираётганини такидлади. Аммо ушбу курашда улар эмас, аксинча "ПСЖ" ва "Севилья"нинг имконияти баландроқлигини айтиб ўтди.
"Биз юқори савияли футболчилар билан шартнома имзолашга тайёрмиз. Бен Арфа ҳам бундан мустасно эмас, аммо гап пул ҳақида кетса, унда "ПСЖ" ва "Севилья" биздан кўра устунроқ," - дея айтиб ўтди президент.