"Саутгемптон" ярим ҳимоячиси Виктор Ваньяма фаолиятини "Тоттенҳэм"да давом эттиришини тасдиқлади.
"Албатта, Мен "Тоттенҳэм"да тиббий кўрикдан ўтганимдан мамнунман, бу менинг фаолиятимдаги янги босқич ҳисобланади. Янги клуб манфаати йўлида ўз хиссамни қўшишимга аминман. "Саутгемптон"да ўтказган вақт учун клуб раҳбариятига ҳамда ажойиб футбол мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдираман, сизлар доимо қалбимдасизлар", - дейди Ваньяма.
Аввалроқ, лондонликлар томонидан 24 ёшли ярим ҳимоячи учун тахминан 12 миллион фунт тўланиши хабар қилинганди.


