Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мураббий бўлиш – футболчи бўлишдан мушкул. Майдонда сен тўпни назорат қиласан, майдон четида эса одамларни.

(Валерий Лобановский)

Твиттерда кузатинг

@offsayd_uz

Facebook'даги саҳифамиз

"Манчестер Юнайтед" Эриксенга 4 баробар кўп маош ваъда қилмоқда

"Манчестер Юнайтед" Эриксенга 4 баробар кўп маош ваъда қилмоқда

Уни "Олд Траффорд"га чорлашмоқда.

"Манчестер Юнайтед" клуби мавсумлар оралиғида "Тоттенхэм" хавбеки Кристиан Эриксенни сотиб олишга уруниб кўрмоқчи.

Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 27 ёшли даниялик футболчи учун ҳафтасига 290 минг фунт маош тўлашга тайёр. Бу эса унинг ҳозир “шпорлар”дан олаётган маошидан нақд 4 баробарга кўп деганидир.

Эслатиб ўтамиз, Эриксеннинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар тузилган ва у ушбу келишувни узайтиришни хоҳламаяпти. Унга шунингдек Мадриднинг “Реал” клубидан ҳам жиддий қизиқишлар бор.

Маълумот учун, Эриксен жорий мавсум 42та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 16та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Янгиликка алоқадор:
    Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

    Сўнгги янгиликлар