ПСЖ форварди Неймар ўзининг "Барселона"даги фаолиятини ёдга олди.
“Биз ажойиб жамоа эдик. Майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам. Биз ўзаро жуда яқин муносабатларда бўлганмиз. Очиғини айтсам, мен ўша дамларни соғиндим”, - дейди бразилиялик футболчи.
Маълумот учун, Неймар “Барселона” сафида 2013-2017 йилларда тўп сурган. У ушбу вақт мобайнида каталонияликлар сафида 186та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 105та гол ҳамда 71та ассист ёздириб қўйишга эришган.


