Тошкентдаги "Локомотив" стадионида кечган беллашувда "темирйўчилар" 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.
Голларга Анзур Исмоилов, Игор Елич, Темурхўжа Абдухолиқов ва Жамшид Искандеровлар муаллифлик қилишди.
Шу тариқа "Андижон" ўз тарихида учинчи марта "Локомотив"га йирик ҳисобда имкониятни бой берди. "Темирйўлчилар" Тошкентда 2004 йил 5:1 ва 2014 йил 4:0 ҳисобида зафар қучишган эди ҳамда кечаги ғалаба бу борада учинчи бўлди.


