"Лестер" бош мураббийи Клаудио Ранери жамоанинг натижага эришишида, клубнинг эгаси Вишай Шривадданапрабхи катта аҳмият касб этганлигини такидлаб ўтди.
"Кейинги мавсум умуман бошқача бўлади, аммо биз орзу қилишда давом этамиз. Мухлислар бизни бутун мавсум давомида қўллаб-қувватлашди. Мен бахтлиман. Унвонни бош узра кўтариш - ажойиб дақиқалар.
Ўйлайманки, клуб учун муҳими аввало яхши ҳўжайин, кейин футболчилар ва мураббий. "Лестер" фантастик инсонларга дуч келди. Мавсум бошида клуб мутасаддилари келаси икки мавсумда АПЛда ўрнимизни сақлаб қолишимиз кераклигини айтди. Хозир эса биз чемпионмиз," - Ранери сўзларидан иқтибос келтирмоқда Скй Спорц.


