Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — хатолар ўйини. Ким кам хато қилса — ўша ютади (Йохан Кройфф)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Эктор Купер: Мен жамоам билан фахрланаман

Эктор Купер: Мен жамоам билан фахрланаман

Эктор Купер: Мен жамоам билан фахрланаман

Эктор Купернинг ўйиндан кейинги фикрлари

Австралия - Ўзбекистон учрашувидан сўнг Эктор Купер қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

Ҳозир сўз топиш қийин. Мен жамоам билан фахрланаман. Улар майдонда бор кучларини бериб ҳаракат қилишди. Биз яхши ўйнадик. Фақат қўшимча таймларнинг биринчисида бир оз сустлашиб қолдик. Австралия ҳам жуда яхши ўйин намойиш қилди. Пенальтилар серияси лотореяга ўхшайди. Омад кулиб боққан жамоа ғалаба қозонади. Бу футбол. Олдинга интилишда давом этамиз.

Элдор жуда чарчаб қолганди. У кўп меҳнат қилди. Шу сабабли уни Марат Бикмаевга ўзгартиришга қарор қилдик. Терма жамоадаги барча футболчилар асосий таркибда майдонга тушишга лойиқ. Марат Бикмаев терма жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири. Сардор Рашидовга келадиган бўлсак, у мазкур мусобақага келиш учун кўп меҳнат қилди. Осиё Кубогига олиб келинган барча футболчилар бу ерга келишга лойиқ эди.

Эндиликда кейинги муҳим мусобақаларга янада жиддий тайёргарлик кўрамиз. Олдимизда Жаҳон чемпионати саралаши кутиб турибди. Биз ҳозир оптимистик руҳдамиз. Австралия каби Осиё грандлари билан тенгма-тенг ўнай олишимизни кўрсатдик. Энди хатоларни таҳлил қилиб, ўйинимизни янада кучайтириш учун иш олиб борамиз, - деди Купер.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар