Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мен ҳаммага иқтидор жисмоний жиҳатлардан устун эканини исботладим (Хави Эрнандес)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Виллиан: “Барселона”? Келажагим “Челси”да

Виллиан: “Барселона”? Келажагим “Челси”да

Виллиан: “Барселона”? Келажагим “Челси”да

Виллиан Лондон қолишини маълум қилди.

“Челси” жамоаси ярим ҳимоячиси Виллиан “Ньюкасл”га қарши (2:1) кечган АПЛ 22-тур ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бразилиялик футболчи томонидан киритилган гол Лондон клубига ғалаба келтирди.

“АПЛда осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Биз хавфли вазиятларни голга айлантириш устида ишлашимиз лозим. Ўйин давомида характер кўрсатиб, ғалаба қозонганимиздан мамнунман. Энг асосийси – муваффақият”.

“Барселона”га ўтишим ҳақидаги миш-мишлар? Газеталар ўқимайман. Нима ҳақида гапираётганингизни ҳам тушунмаяпман. Менинг келажагим “Челси”да”, – деди бразилиялик футболчи.

Аввалроқ “Барселона” Виллианга қизиқиш билдираётгани, ҳамда унинг трансфери учун ярим ҳимоячи Малком ва 12 миллион фунт тўлашга тайёрлиги ҳақида маълумот тарқалганди. Бироқ кейинчалик “Челси” устози Виллан жамоадан кетмаслигини маълум қилди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар