Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мураббий бўлиш – футболчи бўлишдан мушкул. Майдонда сен тўпни назорат қиласан, майдон четида эса одамларни.

(Валерий Лобановский)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Зерикарли ўтган матбуот анжумани

Зерикарли ўтган матбуот анжумани

Зерикарли ўтган матбуот анжумани

Эртага ўйин.

Миллий терма жамоамиз 2-турдан ўрин олган Туркманистонга қарши ўйин учун тайёр. Анъанага мувофиқ учрашувдан бир кун олдин матбуот анжумани ташкил этилди ва иккала жамоанинг машғулотларида дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ бўлди. Сайтимиз орқали «Рашид» стадионида фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола қилдик. Кўрганингиздек, ушбу стадион Ўзбекистон – Туркманистон ўртасидаги учрашувни ўтказишга тайёр. У ерда ҳам журналистлар учун барча шароитлар яратилган.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида терма жамоамиз устози Эктор Купер билан ҳимоячи Анзур Исмоилов иштирок этишди. Купер доимгидек ҳар қандай саволларга атрофлича теран фикрлари билан жавоб қайтарди. Умуман олганда, ҳаммаси рисоладагидек кечди. Кейин футболчиларимиз Купер бошчилигида машғулотларга киришишди ва одатга кўра 15 дақиқа вақт давомида йигитларимизнинг тайёргарлигини кузатдик.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Туркманистон терма жамоаси бош мураббийи Язгули Хожагелдиев билан футболчи Аҳмат Атаев қатнашишди. Айнан улар иштирокидаги матбуот анжумани анча зерикарли кўринишда ўтди. Рақиб жамоа устозининг саволларга жавоб қайтариши жуда суст бўлиб, билдираётган фикрларини гўёки ўзидан бошқаси эшитмайдиган даражада паст оҳангда йўллаши, шунингдек, саволларга шунчаки икки оғиз билан гапириб қўйиши каби ҳолатлар тушунарсиз бўлди. У ерда матбуот анжуманлари инглиз тилида олиб бориляпти. Араб ҳамксабларимиз савол билан мурожаат қилишса, таржимон фақат мураббийнинг ўзига пичирлаб саволни айтиб, журналистлар учун фақат жавобини таржима қилди. Шу боис айрим пайтларда ким қанақа савол берганини ҳам билмадик. Хожагелдиев жавоб беришни истаб-истамай гапиргандек бўлди. Чунки ўзини тутиши шунга ўхшади. Ўйиндан кейин ҳам терма жамоамиз ғалаба қозонгач, уни яна шундай ҳолатда кўриш насиб қилсин.

Шуҳратбек Жўраев

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар