Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мураббий бўлиш – футболчи бўлишдан мушкул. Майдонда сен тўпни назорат қиласан, майдон четида эса одамларни.

(Валерий Лобановский)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

 «Андижон» Аброр Хусинов билан келишувга эришди

«Андижон» Аброр Хусинов билан келишувга эришди

«Андижон» Аброр Хусинов билан келишувга эришди

Айни дамда Тошкентда ўқув-йиғинни давом эттираётган «Андижон» ўз таркибини кучайтириш мақсадида селекция ишларига жиддий эътибор қаратмоқда. ???? @fcandijan

Ўтган мавсум «Металлург» шарафини ҳимоя қилган Аброр Хусинов жорий йилни «Андижон»да ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда

Чап қанот ва марказий ҳимояда бирдек харакат қила оладиган, 30 ёшли футболчи «бургутлар» аъзоси бўлганидан кейин шундай деди:

 «Андижон» жамоасидан таклиф бўлгач, яхшилаб ўйлаб кўриб, розилик бердим. Клуб вице-президенти Маъруфжон Абдисаломов билан суҳбатлашганимда, жамоанинг мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил тушунтирди ва менга юксак ишонч билдираётганини айтиб ўтди. Ўз навбатида мен ҳам «Андижон» жамоасининг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшиб, клуб ривожи йўлида бор кучимни ишга солишга тайёрман. Умид қиламанки, янги жамоам сафида маҳаллий мухлисларнинг ишончини оқлаб, уларни хурсанд эта оламиз».

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар