Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футболчилар ҳеч қачон футболга бўлган муҳаббатларини сўндирмаслиги керак. Жуда кўплаб футболчилар улар учун катта маблағ тўлаётган клублар севишади. Катта мағлаб футболни ўлдиради!

(Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

«Арсенал»нинг «янги Алексиси»(Эркинжон Ғайбуллаев блоги)

«Арсенал»нинг «янги Алексиси»(Эркинжон Ғайбуллаев блоги)

«Арсенал»нинг «янги Алексиси»(Эркинжон Ғайбуллаев блоги)

Хўш, уни “Арсенал”да нималар кутаётган бўлиши мумкин?

Денис Суарес «Барселона»да етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб қишда клубини ўзгартирмоқчи. Унга Лондоннинг «Арсенал»и жиддий қизиқиш билдирмоқда. Хўш, уни “Арсенал”да нималар кутаётган бўлиши мумкин?

«Барселона»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси «Камп Ноу»да бахтли эмас. Бунга унинг кам ўйин амалиётига эгалиги сабаб бўлмоқда. «Тўпчилар» эса уни ўз таркибига қўшиб олиш учун ҳаракат қилмоқда. Бундай тасодифий заруратга лондонликларнинг Месут Ўзил ва Аарон Рэмзиларнинг Унай Эмери жамоасини қишдаёқ тарк этишлари мумкинлиги эҳтиёж туғдирмоқда.

Аммо Суарес «Арсенал» учун ҳақиқий кучайиш бўладими? Уларнинг «Барса»дан олиб келган сўнгги трансфери Алексис Санчес йиллар давомида лондонликлар учун жуда яхши ўйнаб берди. Суаресни чилилик футболчининг даражасига қиёслаб бўлмайди, аммо Вальверденинг унга кам вақт бераётганидан яхшироқ вариант ҳисобланади.

Қаерда хато кетганди?

Суарес «Камп Ноу»га «Вильяррел»дан 2016-йилда келиб қўшилганди. У жамоани тарк этган Хавининг рақамини олди ва энг севимли позицияси Иньеста ўйнаётган нуқта эканлигини эътироф этди.

Стандарт ўйин ва барқарорликнинг йўқлиги «Барса»нинг ҳужумкор футболчиларига қарши рақобат қилишда қийинчилик туғдирмоқда. Айни вақтда у асосий таркибга киришда кимсан Усмон Дембеле ва Филиппе Коутиньолар билан рақобат қилмоқда.

Суаресга нотўғри позицияси эмас, шунчаки жаҳон даражасидаги футболчи эмаслиги туфайли ўйин амалиёти берилмаяпти.

Суарес «Арсенал»га мослашиб кета оладими?

Жуда жуда. «Вильярреал»га сотилишидан олдин Денис бир мавсум «Севилья»да ижарада ўйнади. У андалусияликларга Европа Лигасини ютиб олишда катта ёрдам берди. У буни «Арсенал»нинг ҳозирги бош мураббийи Унай Эмери қўли остида бажарганди. У у ерда ўзини кўрсата олди ва Эмерининг ишончини ҳам қозонди: «У энг яхши мураббийлардан бири. У биздан энг яхши жиҳатларимизни кашф қилмоқда» – деган эди ярим ҳимоячи ўшанда.

Майдонда ҳам барчаси рисоладагидек. «Арсенал» айни вақтда ҳужумкор футболчи вазифасини бажарадиган бирортасига жудаям муҳтож. Генрих Мхитарян жароҳатларга мойил бўлиб бормоқда. Рэмзи эса клубни тарк этиш фикри билан банд.

Суареснинг ўйин услуби Рэмзиникига жудаям ўхшайди. У қисқа пас узатишда тезкор, кесувчи узатмаларни ҳам боплайди. Дриблингга эга ва гол уришни ҳам билади. У каталонияликлар учун Қирол Кубоги доирасидаги учрашувларда бир неча бор гол урган.

«Арсенал»да қайси нуқтда ўйнаши мумкин?

«У «Севилья»да мен билан чап ёки ўнг қанот вингери сифатида ўйнаганди» – деди Эмери Суарес ҳақида сўралган саволга, «чап ёки ўнг қанот бўладими бир футболчи бу позицияда ёрдам бера олади.»

4-2-3-1 одатий схемасида у ўнг қанотдан жой олиши ва мувозанатни, тезликни таъминлаши мумкин. Ё бўлмасам, марказга кўчиб Эктор Бельериннинг фаоллигига замин яратиши мумкин.

Муқобил равишда у 3-4-2-1 ўйин схемасида орқароқдан туриб ҳужумчи вазифасини ҳам бажара олади. У бундай тизимда Ляказетт ва Обамеянгни тўлдириши мумкин. Шунингдек, Ивобининг ҳам мажбуриятларини бажара олади.

Суарес тўп билан кўпроқ муомала қилишни, пас узатишни истайди. Эмери агарда 4-2-2-2 (ёки 4-4-2) ни қўллайдиган бўлса, Ивоби билан кенгроқ масофада ҳаракатланиши ҳам мумкин. Хуллас, Эмерида бир қатор вариантлар бор. Қайси позицияда ўйнашидан қатъий назар, Денис Суарес «Арсенал» учун ажойиб танлов бўлади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар