Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Кейинги ўйин — ҳар доим қийин ўйин (Зепп Хербергер)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

«Бухоро» ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган кўпгина футболчилар билан хайрлашди

«Бухоро» ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган кўпгина футболчилар билан хайрлашди

«Бухоро» ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган кўпгина футболчилар билан хайрлашди

«Бухоро» йиғинни ўз қароргоҳида олиб бормоқда

Бахтиёр Ашурматов бошқарувидаги «Бухоро» режага кўра 3 январдан янги мавсумга тайёргарликни бошлаган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жамоа айни дамда ўқув-йиғинни ўз қароргоҳида олиб бормоқда. Футболчилар кунига икки маҳалдан шуғулланяпти. Эрталабки машғулотлар жисмоний тайёргарликни яхшилашга қаратилаётган бўлса, куннинг иккинчи ярмида техник-тактик жиҳатлар устида машғулот олиб борилмоқда.

Раҳбарият бош мураббий олдига таркибни ёшартириш ва шу билан қаторда барқарор жамоа шакллантириш вазифасини қўйган. Бухородаги йиғин 15 январга қадар давом этттирилади. 18 январ куни эса жамоа аъзолари Тошкентда йиғилиб, тайёргарликни давом эттиради.

Мазкур пойтахт йиғини чоғида, бир қатор синов-назорат учрашувларини ташкил этиш режалаштирилган. Спарринг-рақиб сифатида «Андижон», «Сурхон», «Бунёдкор» ҳамда «Сўғдиёна» жамоалари танланган. Бухороликлар Тошкентда 31 январга қадар йиғин ўтказади.

Таркибда сезиларли ўзгаришлар бўлиши турган гап. Сабаби ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган кўплаб футболчилар билан хайрлашилган. Шу боис селекция бўйича мураббийлар штаби айни дамда иш олиб бораётганини, Тошкент йиғини чоғида янги футболчиларнинг келиб қўшилишини айтиш мумкин.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар