Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Балотелли зўр бола.Бир кун олдимга келиб, "мен сендан зўрман" деди. Аввалига ҳазиллашяпти деб ўйладим. Йўқ, жиддий экан. (Златан Ибрагимович)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Ўзбек клублари тарихидан – “Сўғдиёна”

Ўзбек клублари тарихидан – “Сўғдиёна”

Ўзбек клублари тарихидан – “Сўғдиёна”

Жиззах вилоятининг бош жамоаси ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар.

“Сўғдиёна” футбол клуби 1970 йилда Жиззах вилоятида “Жиззах” номи остида ташкил топган. 

Жамоа 1992 йилги биринчи Ўзбекистон чемпионатида жуда муваффақиятли иштирок этган ва натижада “Сўғдиёна” Олий лигадаги илк мавсумида бронза медаллари эгасига айланган. Ўша йили иккита жамоа, яъни “Пахтакор” ва “Нефтчи” чемпион бўлганлиги сабабли, кумуш медал хеч бир клубга топширилмаган.  Жиззахликлар эса 3-ўрин эгаси сифатида эътироф этилишган.

2002 йилгача Олий лигада қатнашиб келган “Сўғдиёна”, шу йили 16 ўринни эгаллаб, 2003 йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказган. Қуйи лигада биринчи ўринни эгаллаб, 2004 йили Олий лигага қайтган ва 2006 йили Биринчи лигага тушиб кетган. Ўша йиллари жамоага барқарорлик етишмаган ва натижада яна бир неча йил клуб элита ва қуйи лигада навбатма-навбат иштирок этган. 2013 йилдан буён юқори дивизионда мунтазам ўйнаб келмоқда. 

Эришган ютуқлари

Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби (1992)

ПФЛ Кубоги соҳиби (2011, 2012)

Жамоада тўп сурган машҳур футболчилар

Вадим Абрамов, Олег Морозов, Пётр Гизимчук, Сергей Зирченко, Степан Атоян, Алексей Жданов, Анвар Ғофуров, Даврон Файзиев, Нўъмон Ҳасанов, Рустам Забиров, Сергей Лебедев, Спартак Муртазоев, Дэвид Ония

Жамоани бошқарган машҳур мураббийлар

Виктор Борисов, Ахрол Иноятов, Геннадий Красницкий, Сергей Доценко, Рауф Инилеев, Суюн Муртазоев, Олег Тюлькин, Даврон Файзиев

ПФЛ расмий сайтидан олинди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар