Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — қонли дўзах. (Алекс Фергюсон 1999 йилги ЕЧЛ финалидан сўнг)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Барселона-Валенсия 1:2 учрашувнинг ўзгача таҳлили

Барселона-Валенсия 1:2 учрашувнинг ўзгача таҳлили

Барселона-Валенсия 1:2 учрашувнинг ўзгача таҳлили

Каталонияликлар боши узра “булутлар қуюқлашмоқда.” 
Кетма- кет мағлубиятлар. Ха, олдинги рақиблар албатта кучли эди. Аммо, якшанба кунгиси..... Ха тўғри, “кўршапалаклар” Гари Невилдан кейин яхши ўйин кўрсата бошлашди, лекин “Барселона”ни, бўлиб хам “Камп Ноу”да мағлубиятга учрата оладиган даражада эмас. “Барселона”ни  мағлубиятга учрашини хеч ким кутмаган эди, хатто ашаддий “реалчилар” хам(аммо хар холда умид килишганди). “Кўршапалаклар” Ла лигада сенсация кўтаришди,  дарвозабон Диего Алвесни мўъжизакор сейвлари эвазига. Мессининг 500 – юбилей(!) голи эса хеч кимга фойда келтирмади. Менимча, Мессининг ўзи хам хозирда бу юбилей голи тўғрисида ўйламаяпти, шекилли. “Реал” билан очколар атиги 1 очкони ташкил этяпти, “Атлетико” дан эса ўзаро ўйинлар туфайлигина олдинда турибди. Зидан ва Симеонеда чемпионлик титули учун курашишга жуда яхши имконият хосил бўлди, Энрике шогирдлари ёмон ўйнаётганлиги орқасидан. Тўғри, “Барселона” ёмон ўйин кўрсатмаяпти, вазиятлар содир этиляпти, лекин нимадир етишмаяпти, нимадир.... Балки, ўзимизникиларга ўхшаб “Барселона” хам “Камп Ноу”да қўй сўйиб қон чикариб юборар, беҳазил айтяпман буни.  Лекин яна натижа кўрсатолмаса, қўй бечорага жабр бўлгани қолади холос.

Ўйингача

“Барселона”да кризис бошландими? “Реал”дан “Камп Ноу”даги мағлубият, ЧЛ сини тарк этиш, лидерларни суст ўйинлари, Неймарни ойлик маошини ошириш тўғрисидаги доимий талаблари, Мессини  оффшор билан боғлиқ қинғир ишлари борасидаги миш-мишлар... Каталония қироллигида нималардир содир бўлаяпти. “Кўршапалаклар”ни эса Невиллни омадсиз келиб-кетишидан кейин “кома”дан чиқаётган пайти. Улар “Севилья”ни ютишди, балки  буни “Барса”га қарши хам амалга оширса бўлар? Ушбу тўқнашувни асосий қахрамонларидан мухлислар йирик хисобда ғалаба кутишаётганди, зеро “қаймокранглилар” “хазиллашишмаяпти”,  “Атлетико” эса жуда яқин келиб қолди. “Валенсия” ушбу бахсда сенсация кўрсата оладими, “Барса” хақиқатда кризисдами, ёки юқоридаги мағлубиятлар тасодифмиди?  

Ушбу ўйин бу саволларга жавоб бериши керак эди.

Ўйин хақида

Каталонияликлар ўйинни уюшқоқлик билан бошлашди. “Барса”  чап қанотдан хужум уюштирди, Месси жарима майдонига оширди, химоячилар қайтаришди. Қайтган тўпга Серхио Роберто етиб келиб, зарба йўллади. Зарба йўлига Барраган ғов бўлди – бурчак тўпи.  Дарвозабон бурчак тўпини қайтаришда қийналмади, аммо Лео Мессига сал бўлмаса юбилей голини уриш учун имконият тақдим этарди. Галдаги хужумда Месси Неймарни тўп билан таъминлади, Неймар эса ўз навбатида  Хорди Альбани. Хорди Альба жарима майдончасига чизиқ бўйлаб тўп оширди, Суарес тўпга ташланди, аммо етиб кела олмади. Каталонияликларга яна омад кулиб боқмади. Кейин Маскерано хам ёмон ўйнамади – зарба ва тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

Алвес Мессига юбилей голини уришга имкон бермаётган бир пайтда, Парехо, “кўршапалаклар” вакили, Гомеш билан ажойиб ўйнади, Гомеш эса Сикейрага пас берди. Сикейрани зарбасига Ракитич ташланди ва автогол сохибига айланди – 0:1!

“Камп Ноу”да хаммаси жойида эмасди, “кўканорранглилар” ўзига кела олмаган кўринади. Бу жамоа охирги олти ойда хамма кўрган жамоага ўхшамаяпти. Кейинги вазият.  Данни Парехо тўпни Серхи Робертодан ўтказиб Санти Минага оширди, зарба ва гол – 2:0!  Ким хам ўйлабди дейсиз, биринчи таймни шу хисобда тугайди деб.

Иккинчи таймда Лео барибир 500 - голини урди. Жарима майдончасини чап бурчагидан Хорди Альба етказиб берган тўпни Лео Месси дарвозага жойлаб қўйди – 2:1! Юбилей голдан Мессининг хурсанд эмаслиги шундоққина юзидан билиниб турарди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида “Барселона” харчанд харакат қилмасин, гол уришни уддасидан чиқолмади.  Дахшат! “Барса” ўз уйида ютқазди, юбилей гол хам расво бўлди. Каталонияликлар қаторасига уч ўйинда мағлубиятга учрашмоқда. Бундай холат охирги марта 2003 йилни қишида кузатилган эди.

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси – Диего Алвес

Голнинг ассистенти ва бугунги ўйиннинг энг фаол ўйинчиси Парехо бўлди. Дани “Камп Ноу”да хеч нарсадан қўрқмаслигини кўрсатиб қўйди. Ўз “Валенсия”си билан ғалаба қозонди. Аммо ўйиннинг бош қахрамони барибир дарвозабон – Диего Алвес эди. У деярли барча зарбаларни қайтарди, хатто имкони йўқларини хам. Менимча, хеч бир дарвозабон Месси билан бўлган дуэлда Диегочалик ютиб чиқмаган эди.

Ха, “Барселона” яна ютқазди. Балки хақиқатдан хам ижтимоий тармоқларда тарқалаётган суратларни бирида айтилганидек, “Барселона”  11 га 11 ўйнашни эсидан чикариб қўйгандир, яна ким билади дейсиз.

Обиджон Ғозиев

1460969108
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

#2 Muxsinbek Qo'chqarov

2016-04-18 17:46:40
0

ha gap topib bo'lmaydi.....
lekin nega? nima uchun? degan savolga javob berolmayapmiz barsa qachon uyg'onadi.!?!
hammasi qo'ldan boy berilgandamikin.!!!!??

Сўнгги янгиликлар