Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Учрашув ҳакамларининг бир муаммоси бор – улар ўйин қоидаларини жуда яхши билишади, аммо, футбол ўйинини умуман билишмайди (Билл Шенкли)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Интер"нинг етакчи футболчиси "Ювентус"га қарши баҳсда иштирок эта олмайди

"Интер"нинг етакчи футболчиси "Ювентус"га қарши баҳсда иштирок эта олмайди

Бельгиялик футболчи ҳали ҳам соғаймади.

Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Ража Наингголан А Сериянинг 15-туридан ўрин олган "Ювентус"га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра бельгиялик футболчи ўтган ҳафта Чемпионлар лигаси доирасида "Тоттенхэм"га (0:1) қарши бўлиб ўтган баҳсда олган жароҳатидан тўлиқ соғайиб улгурмаган.

Эслатиб ўтамиз, “нерадзуррилар” 30 ёшли Наингголанни ёзда “Рома”дан 38 млн еврога сотиб олган эди. У жорий мавсум миланликлар сафида жами 13та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 3та гол киритишга эришди.

Маълумот учун, "Ювентус" - "Интер" учрашуви 7 декабрь куни бўлиб ўтади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар