Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

“Рома” клуби билан қўлга киритган биргина титул - “Ювентус” ёки “Реал” билан қўлга киритилган 10 та титулга тенг!

(Франческо Тотти)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Ливерпуль" ҳимоячиси камида бир ой майдонга туша олмайди

"Ливерпуль" ҳимоячиси камида бир ой майдонга туша олмайди

Гомес муҳим учрашувларда жамоасига ёрдам беролмайди.

"Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Жо Гомес жорий 2018 йилда бошқа майдонга туша олмайди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 21 ёшли футболчи кеча АПЛнинг 15-турида "Бёрнли"га (3:1) қарши бўлиб ўтган ўйинда чап оёғидан жароҳат олган. Шифокорларнинг айтишича энди у камида 4-6 ҳафта майдонга туша олмайди.

Шу тариқа Гомес "Наполи" ва "Манчестер Юнайтед"га қарши муҳим учрашувларда мерсисайдликларга ёрдам бера олмайди.

Маълумот учун, Гомес жорий мавсум “Ливерпуль” сафида 13та ўйинда майдонга тушди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар