Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бирор футболчини сотиб олишдан олдин, ўзимга ўзим савол бераман - нега булар уни сотишмоқчи? 

(Сэр Алекс Фергюссон) 

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

ПФЛ:

ПФЛ: "Бухоро" стадиони талабга жавоб бермайди

ПФЛ: "Бухоро" стадиони талабга жавоб бермайди

ПФЛнинг махсус ишчи-гуруҳи “Бухоро”ни лицензиялаш талаблари ижроси бўйича мониторингдан ўтказди.

“ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” ишлаб чиқилгани ва унинг ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқлангани ҳақида хабарингиз бор.

Таъкидланганидек, ПФЛ мазкур регламент асосида футбол клубларини келаси мавсум учун тайёрлаб боради.

Ишчи гуруҳ бугун дастлаб, Бухорога ташриф буюрди ва “Бухоро” футбол клубидагишарт-шароитларни мониторинг қилди.

Таъкидлаш лозим, айни дамда клубдаги шароит қониқарли даражада эмасва клуб ҳозирдан келаси мавсум учун тайёргарликни бошламаса, унга жиддий чоралар қўлланилиши ҳам мумкин.

“Бухоро” футбол клубида қилинган мониторинг бўйича хулосалар:

-  Стадион майсаси қониқарсиз ҳолатда ва клуб уни яхшилаш ҳақида ҳали ПФЛга режа тақдим қилмади;

-  Стадион трибуналари талабга жавоб бермайди. VIP ҳамда CIP тоифасидаги трибуналар янгиланиши талаб этилади. Шунингдек, стадион медиа трибунаси талаб даражасида эмас ва ОАВ ходимлари учун шароит қониқарсиз;

-  Клуб маркетинг ва медиа соҳаларида камчиликлар мавжуд ва клуб ушбу штатларга малакали мутахассисларни жалб этиши учун ҳаракат қилиши лозим; 

-  Клубда фаолият юритадиганштатлар масаласи қониқарсиз ва бу борада ПФЛ мониторинг гуруҳи “Бухоро”га ушбу масалани қайтадан кўриб чиқишини маслаҳат берди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар