Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футболчи касбининг энг ёмон қисми? Интервью!

(Лео Месси)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Милан" Фабрегас учун "Челси"га 8 млн евро таклиф қилмоқда, лондонликлар эса 12 млн сўрамоқда

"Милан" Фабрегас учун "Челси"га 8 млн евро таклиф қилмоқда, лондонликлар эса 12 млн сўрамоқда

Испаниялик футболчи фаолиятини қаерда давом эттиради?

Аввал хабар берганимиздек Италиянинг “Милан” клуби қишки трансферлар даврида “Челси” ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегасни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

SportMediaset нашри тарқатган хабарга кўра “россонерилар” 31 ёшли испаниялик футболчи учун 8 млн евро таклиф қилишмоқда. Бироқ, “аристократлар” бунинг учун 12 млн евро сўрашмоқда.

Бундан ташқари “Милан” Фабрегаснинг ўзи билан ҳам ҳозирча келиша олмаяпти. Футболчи миланликлардан 3 йиллик шартнома ва 6 млн евро (йилига) сўрамоқда. Улар эса 2,5 йиллик шартнома ва 4,5 млн евро маош таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фабрегаснинг “Челси” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар