Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футболчилар ҳеч қачон футболга бўлган муҳаббатларини сўндирмаслиги керак. Жуда кўплаб футболчилар улар учун катта маблағ тўлаётган клублар севишади. Катта мағлаб футболни ўлдиради!

(Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Францияда яна бир баҳс номаълум муддатга қолдирилди

Францияда яна бир баҳс номаълум муддатга қолдирилди

Францияда яна бир баҳс номаълум муддатга қолдирилди

Тартибсизликлар давом этмоқда.

Хабарингиз бор бундан аввалроқ Франция чемпионати 17-туридан ўрин олган ПСЖ - "Монпьеле" ҳамда "Тулуза" - "Лион" жамоалари ўртасидаги ўйин бошқа кунга кўчирилгани маълум қилинган эди.

Мазкур ўйин 8 декабрь куни Парижда бўлиб ўтиши керак эди, аммо шаҳар полицияси илтимосига кўра бошқа кунга қолдирилди. Боиси айни кунларда Франция пойтахтида ёқилғи нархи ошиши ва Президент Эммануэль Макрорннинг ислоҳотларига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Полиция ва маҳаллий аҳоли ўртасида кўплаб тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар шанба куни ҳам мазкур ҳаракатни давом эттиришларини маълум қилишган ва шу боис полиция Лига-1 раҳбариятига илтимоснома билан чиққан.

Ҳозиргина маълум бўлдики, айни юқоридаги сабаб билан Франция чемпионатининг яна бир баҳси - "Сент-Этьен" - "Марсель" учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. Ушбу ўйин ҳам 8 декабрда ўтказилиши лозим эди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар