Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз уларга ёқсангиз – Сиз яхшисиз. Агар Сизни улар ёмон кўрса – унда Сиз зўрсиз!

(Жозе Моуриньо)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Биласизми?

Биласизми? "Насаф" Суперлиганинг энг интизомли жамоаси

Биласизми? "Насаф" Суперлиганинг энг интизомли жамоаси

Бу йилги Суперлига ҳам ўз ниҳоясига етди. 1997 йилдан миллий чемпионатимизда иштирок этаётган “Насаф” жамоаcb, бу йилги ўйинларни ҳисобга олганда жами 650та учрашув ўтказди.

Уларнинг 361тасида ғалаба, 125 учрашувда дуранг ва яна  164 учрашувда мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 1164:724ни ташкил этмоқда. 

Бу йилги миллий чемпионатда қаршиликлар жами 32 та учрашув ўтказди. Буларнинг 16 таси уй учрашувлар бўлса, яна қолган 16таси сафар учрашувлари бўлди. Учрашувларнинг 11 тасида ғалаба ва яна 11 тасида дуранг, қолган 10 учрашувда мағлубиятга учради. Бу учрашувларда рақиблари дарвозасига 38  та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 39 та тўп олиб чиқишди. Ўтган учрашувларда  "Насаф" футболчиларига 39 марта сариқ карточка ва 2 марта қизил карточка кўрсатилди. “Насаф” жамоаси футболчилари, бу йилги Pepsi Суперлигада энг кам сариқ карточка олган жамоа бўлди.

Қуйида бу йилги натижаларни уй-сафар кўринишида тақдим қилдик.

tabl-222

tabl-222

Бу йилги чемпионатда "аждарлар" таркибида жами 28 нафар футболчи майдонга тушди. Уларнинг тенг ярми, 14 нафари футбол мактабидан етишиб чиққан футболчилардир.

Қуйида бу йилги таркибда  футболчиларнинг кўрсаткичларини тақдим қиламиз.

tabl-1-1111

tabl-1-1111

Кўриб турганингиздек, бу йилги чемпионатда "Насаф" таркибида энг кўп майдонга тушган футболчи бу – Санжар Қувватов бўлди.

Энг кўп гол урган футболчи – Бобир Абдухолиқов – 12та гол.

Майдонга тушган энг ёш футболчилар – Умиджон Эргашев, Ислом Кенжабоев, Акмал Мозговой, Дилшод Саитов ва Худоёрхон Сагдуллаевлар (19 ёш) бўлишди. Бу футболчиларнинг барчаси футбол мактаби тарбияланувчиларидир.

Майдонга тушган энг ёши катта футболчи – Жасур Ҳасанов (35 ёш) бўлди.

Энг кўп сариқ карточка олган футболчилар– Ғолиб Ғайбуллаев ва Сайдулло Раҳматовлар бўлишди (4тадан).

Мавсум давомида футболчилардан Бобир Абдухолиқов октябр ойининг энг яхши футболчиси бўлди. Хуршидбек Мухторов эса энг чиройли гол муаллифи бўлди.

Манба: "ФК Насаф"

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар