Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — хатолар ўйини. Ким кам хато қилса — ўша ютади (Йохан Кройфф)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Роналду: «Биз ғалабани совға қилдик, «МЮ»нинг ўзи ҳеч нарса қилгани йўқ»

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛда «Манчестер Юнайтед»дан қабул қилинган мағлубиятдан сўнг (1:2) берган интерьвюсида кескин оҳангда фикр билдирди. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар бермоқда.

«Чемпионлар лигасини бошқа мусобақалар билан таққослаб бўлмайди, унда ҳатто ҳисобда олдинда бораётган бўлсанг ҳам, хотиржамликка берилиш ярамайди. Чунки ҳар қандай ҳолат рўй бериб қолиши мумкин. «Ювентус» бутун ўйин давомида устунлик қилиб, кўплаб хавфли вазиятларни яратди. Яна битта тўп киритиб, ўйинга нуқта қўйиш учун бизда уч-тўртта имкониятлар бўлди.

«Манчестер Юнайтед» ғалаба учун ҳеч нарса қилгани йўқ. Ҳозирги вазиятда ҳатто омад ҳақида ҳам гапириш ўринсиз, чунки омадни ҳам қидириб топиш керак. Рақибга биз ўзимиз совға тақдим этдик. Шунга қарамай, бошимизни баланд кўтаришга ҳақлимиз. Биз ҳақиқатан ҳам яхши ўйин кўрсатдик ва ҳамон гуруҳда етакчи бўлиб турибмиз.

Мен урган гол? Кийим алмаштириш хонасида уни такроран кўрдим. Бевосита ўйин вақтида бу голимнинг қай даражада ҳайратланарли чиққанини билмаган эканман. Тўпга очилишга ҳаракат қилиб, тўпга кучли зарба бердим. Бу голимдан мамнунман, аммо ғалаба қозона олмаганимиздан хафсалам пир бўлди.

Чемпионлар лигасидаги ғалаба ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта. Гуруҳда етакчимиз, таркибимиз жуда кучли; шундай бўлса-да, финалгача ҳали узоқ йўл босиш керак. Клубдагиларнинг барчаси бу совринни қўлга киритишни орзу қиляпти. Биз унга томон қадам-бақадам яқинлашиб боришимиз керак», - деб айтиб ўтган Роналду.

Эслатиб ўтамиз, 7-рақам эгасининг ўйинда ҳисобни очган голи ЕЧЛда ҳафтанинг энг чиройли голи бўлишга номзодлар сирасига киритилган.

4-тур якунларига кўра, «бьянконери» 9 очко тўплаган ҳолда гуруҳда биринчи, «қизил иблислар» 7 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Кейинги турда «Ювентус» «Валенсия»ни, «МЮ» «Янг Бойз»ни қабул қилади.

1541657743
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар