Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Голсиз ўйин – бўсасиз муҳаббат!

(Жозе Альтафини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Вальверде Мессини эртага бўлиб ўтадиган "Райо Вальекано"га қарши ўйин қайдномасига ҳам киритмади

Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессини Ла Лиганинг 11-туридан ўрин олган "Райо Вальекано"га қарши ўйин қайдномасига киритмади.

Испаниялик мутахассиснинг фикрича Месси ҳали майдонга тушишга тайёр эмас. Эслатиб ўтиш лозимки, 31 ёшли футболчи “Севилья”га қарши баҳсда қўлидан жароҳат олган шундан сўнг бир неча ҳафта даволаниб, яқиндагина машғулотларга киришди.

Таъкидлаш керакки, ушбу ўйинда каталонияликлар сафида шунингдек Самюэль Умтити, Томас Вермален, Денис Суарес, Сержи Сампер ва Малкомлар ҳам ўтказиб юборишади.

Маълумот учун, "Райо Вальекано" - "Барселона" баҳси 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

1541222720
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар